
Немис жамоаси "Рома" билан ўйиндан сўнг Рим черковига ташриф буюрди. "Бавария" Рим Папасига футболчилар дастхати туширилган футболка совға қилишди ва 1 миллион евро ҳайрия қилишга ваъда беришди.
"Кейинги йил жамоамиз ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу учрашувдан тушган пулларнинг 1 миллион евросини Рим Папасига ҳайрия ишлари учун ишлатишига совға қиламиз. У бу маблағни қайси ишга ишлатишни ўзи ҳал қилади" - дейди Каро-Хайнц Румменигге.