

"Неймар ҳақидаги саволлар доим такрорланиб туради. Мен бунга аллақачон ойдинлик киритганман. Раҳбарият йиғилиш ўтказиб, келаси мавсум режаларини тузиб олмаса, бу мавзу муҳокама қилинмайди. Ҳозир келаси мавсум режалари тузилмаган. Аммо айтишим мумкинки, "Барселона" доим барча вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Лаутаро Мартинес? Мен бошқа клуб жамоалари ҳақида гапирмасликни маъқул кўраман. Улардан бири Италияда, бошқаси эса Францияда ўйнайди. Булар ажойиб, ёш футболчилар, аммо келаси мавсум режалари ҳақида гапиришга ҳали эрта", — деди Бартомеу.



