

"Бу ерда кечиримга ўрин йўқ. Агар сиз судга берсангиз, сизни қўллаб-қувватлаймиз", - деган "Барса" клуби аъзоларидан бири Лапортега.
Ўз ўрнида Лапорте бунга жавоб қайтарган:
"Менда бу учун кўплаб сабаблар бор (Бартомеуни судга беришга). Агар биз жиноят аломатларини сезсак, керакли чораларни кўрамиз. Фақат, агар судда ютиб чиқишимизга тўлиқ ишонсак, бу ишни амалга оширамиз.
Биз ушбу ҳаракатларда шерик бўлиб қолишни истамаймиз. Аммо шу билан бирга аввалги раҳбариятга нисбатан қаттиққўл муносабатда ҳам бўлмоқчи эмасмиз", - деди Лапорта.



