Бартомеу: "Фақат афсонавий жамоаларгина "Барселона"нинг муваффақиятларига эришиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
30 апр 2018, 10:40
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа мухлисларини ЛаЛигадаги чемпионлик билан қутлади.

"Барселона" мухлисларини табриклайман! Биз дубль қайд этдик! 10 йил ичида 7 марта чемпион бўлдик. Муваффақиятли эрамизни давом эттирадиган яна бир соврин. Фақат афсонавий жамоаларгина бунга эришиши мумкин" - дейди Бартомеу.

"Барселона" 25 марта Испания чемпионига айланди, бу борада энг яхши натижа "Реал"га тегишли (33). Эрнесто Вальверде фаолияти давомида илк марта ЛаЛига ғолибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›