

Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
- Месси "Барса"нинг яқин йиллардаги қилишни хоҳлайдиган режаларида бор, унинг шартномаси келаси йилнинг июнида якунига етади, у яна икки ёки уч йил ўйнаш учун ажойиб формада. У битимни узайтиради деб ўйлайман.
Бунга шубҳа қилмайман. Бизда яхши муносабатлар бор. Маошлар камайтирилганда клубдаги айрим одамлар жуда кўп гапириб юборишди, ҳозир эса ундай эмас, - дейди Бартомеу.
Месси 15 ёшидан буён "Барселона" тизимида. Форвард 630та гол билан клуб тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.



