

“Вазият мураккаб. 14 мартдан бери “Барселона”да даромад йўқ, аммо клубимиз июнга бориб банкрот бўлмайди. Агарда шу санага қадар аҳвол ўнгланмаса, зарар кўрилади. Шу боис, иш ҳақини камайтирдик.
Клуб музейини очолмаймиз, бизда трансляция ва чипта сотувидан тушадиган маблағлар йўқ. Аниқ рақамларни ошкор қила олмайман, аммо “Барселона” кўп пул ишлашни тўхтатди.
Қўлимиздан келганини қиламиз. Ўйлаймизки, мавсумдаги тўхталиш 60 кун давом этади, лекин ҳаракатларимиз умидсизлик чоралари эмас.
Европанинг бошқа йирик клублари ҳам шундай қилмоқда – “Бавария”, “Лион”, “Ювентус”, дейди Бартомеу.



