Бартомеу: "Тер Штеген дунёнинг энг кучли уч дарвозабонидан бири"

Alisher
27 июл 2020, 14:27
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ҳақида гапирди.

"Менимча, энг асосийси тер Штеген билан шартномани узайтириш. Нафақат дарвозабон сифатида, балки футбол ва ҳаётга бўлган муносабати туфайли ҳам. У ечиниш хонасидаги етакчидир ва жамоанинг келажагида ҳам муҳим ўйинчи бўлади.

У дарвозабонлик стандартлари бўйича ҳали жуда ёш, аммо юқори савияда. Тер Штеген дунёнинг энг кучли уч дарвозабонидан биридир", - дейди Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, тер Штеген "Барселона"га 2014 йилнинг ёзида "Боруссия" (Мёнхенгладбах)дан 12 миллион евро эвазига ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: elmundodeportivo.es