"Барселона"да инқироз. Стадион номининг сотилишидан сўнг клуб "Челси"га Коутиньони харид қилишни таклиф қилди
22 апр 2020 18:00
Янгиликлар
"Барселона"да инқироз. Стадион номининг сотилишидан сўнг клуб "Челси"га Коутиньони харид қилишни таклиф қилди
"Барселона" ўйинчиси Филиппе Коутиньо клубга керакмас.
Каталонияликлар ўйинчидан уни сотиб юбориш орқали қутулишмоқчи. Коутиньо айни дамда ижара асосида "Бавария"да ўйнамоқда.
Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона"дан Коутиньони харид қилиш бўйича таклиф олди. "Аристократлар" бунгача ўйинчига қизиқиш билдираётган эди.
Бразилиялик футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган. "Бавария"га ижарага берилган футболчи ёзда клубга қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Барселона" бир йилга "Камп Ноу"нинг номини сотиши маълум бўлган эди. Ундан олдин эса кўп жамоаларда бўлгани каби футболчиларнинг 70% маоши туширилган эди.
Фикрлар