

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта "Ювентус" билан 21 ёшли нидерландияликнинг трансфери борасида келишишга уриниб кўради.
Турин клуби 2019 йилда де Лигтни "Аякс"дан харид қилган эди. Трансфер "кекса синьора"га 75 миллион еврога тушганди.
Жароҳати сабаб Европа чемпионатини ўтказиб юбораётган де Лигт ўтган мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



