"Барселона" Хитойда академия очади ва жамоада хитойлик футболчини кўрмоқчи
07 мар 2017 15:51
Янгиликлар
"Барселона" Хитойда академия очади ва жамоада хитойлик футболчини кўрмоқчи
Маълумотларга кўра, мамлакатнинг жанубий провинцияси Хайнянда "Барселона"нинг машҳур академияси "Ла Масия" услубида ишлайдиган футбол академияси очилади. Қурилишига 8,5 млн. евро кетадиган мактабда 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар шуғулланишади. Бундан ташқари, академияда машҳур мутахассислар "Барселона"нинг собиқ футболчилари ишлашади.
"Барселона" хитойликлар билан ҳамкорлик қилиб, 2050 йилда 50 та футбол академиясига эгалик қилмоқчи бўлган мамлакатга ёрдам беради.
"Хитой Суперлигасида йилдан-йилга машҳур футболчилар сони ортиб боряпти. Аммо мамлакатда футболни ривожлантириб, миллий биринчилигимиз ва Европа клубларида хитойлик футболчиларни кўришимиз мумкин. Хайняндаги академия ўйинчисини "Барселона"да кўришга умид қиламиз" - дейди Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар