"Барселона" ва "Тоттенхэм" "Бавария" ҳимоячиси учун курашади

Mirjalol Normatov
9 апр 2021, 23:57
"Бавария" марказий ҳимоячиси Жером Боатенг икки топ-клубнинг эътиборида.

Журналист Кристиан Фалькнинг маълумотига кўра, 32 ёшли футболчини "Барселона" ва "Тоттенхэм" ўз таркибига қўшиб олиш учун тайёр турибди.

Июнь ойида германиялик футболчи эркин агентга айланади. У клуби билан шартномасини узайтирмоқчи бўлмаяпти.

Боатенг "Бавария"да 10-мавсумини ўтказмоқда. Унинг ҳисобида 355 ўйинда 10 гол  ва 25 ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal