UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  0 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  1 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  11 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3

"Барселона" — "Севилья". Қайси жамоа ғалаба қозонади? Янгиликлар

"Барселона" — "Севилья". Қайси жамоа ғалаба қозонади?

"Севилья" Ла Лиганинг 5-турида "Барселона" меҳмони бўлади. Сайтимизнинг баъзи ходимлари бугун, Тошкент вақти билан 23:59 да старт оладиган учрашув натижасини тахмин қилиб кўришди.

Нарзулла Сайдуллаев — "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га кўп гол уришни яхши кўради. Каталонияда ўтган охирги учта ўзаро ўйин натижалари: 4:0, 6:1, 4:2. Бугун ҳам Рональд Куман шогирдлари ғалаба қозонишларини кутяпман. Бироқ кўп гол урилмаса керак.

Абдулазиз Искандаров — "Барселона" ҳамда "Севилья" ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Куман "Барса"нинг аввалги мавқейини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Олдинги икки турда йирик ғалабаларни тантана қилгани бу ҳеч нарсани билдирмайди. Лопетеги эса қандай мураббий эканлигини "Севилья"да кўрсата олди. Менимча, бу ўйинда каталонияликлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонади.

Шерзод Нурматов — Ракитични "Барса"га қарши ўйинда кўриш бошқача бўлса керак. Лопетеги ўз шогирдларини бу учрашувга астойдил тайёрлагани аниқ, лекин барибир "Барса" ғолиб чиқади деб ўйлайман. Чунки Куманнинг иши кўриняпти, жамоа анча жозибали ўйин кўрсата бошлади. Тахминим – 3:1.

Фахриддин Рўзиев — "Севилья" муҳим ўйинларда ўзини кўрсата оладиган жамоа. Буни Европа Лигасининг ўтган мавсуми ҳамда "Бавария"га қарши суперкубок ўйини исботлади. Дастлабки турларда ёрқин ўйин кўрсатган Куманнинг "Барселона"си бугун анча қийналиши аниқ. ФИФА кунларига чиқиш олдидан ҳар икки клуб майдонда борини беришига ишонаман. Тахминимча, бугун жанговар дуранг қайд этилади ёки "Севилья" бир тўп фарқи билан ғалаба қозонади.

Дилноза  АПЛ мухлиси сифатида айтаман, бу учрашув менга унчалик қизиқ эмас. Тахминга келсак, Месси бор жамоа ютади.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Бугун омад қайси жамоага кулиб боқади?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика