"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади
06 июл 23:32
Янгиликлар
"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан эҳтимолий трансфер бўйича мулоқотни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда нуфузли инсайдер Флориан Платтенберг маълум қилди.
Клуб Нико Уильямс билан келиша олмагач, ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ устувор вариантлардан бири "Ливерпуль" вакили Луис Диас эди, аммо ҳозир унинг трансфери амалга ошиши даргумон. Шу фонда "кўк-анорранглилар" Рэшфорд номзодига қайтди.
Манбага кўра, футболчининг ўзи ҳам клубини ўзгартиришга тайёр ва аввалроқ ёзда МЮни тарк этиш истагини билдирган. Унинг манкунианликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар