"Барселона", "Реал" ва яна уч топ-клуб аргентиналик учун курашмоқда
10 мар 2019 14:11
Янгиликлар
"Барселона", "Реал" ва яна уч топ-клуб аргентиналик учун курашмоқда
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико бир неча топ-клублар қизиқишлари доирасида.
"Daily Mail" хабарига кўра, 26 ёшли аргентиналик учун "Арсенал" ва "Атлетико" ҳам курашга қўшилган. "Аякс" футболчининг трансферида 8 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Тальяфикога бир неча ойлардан буён "Барселона", "Бавария" ва "Реал" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди. Футболчининг агенти ҳозирда "Реал" билан иш олиб бормоқда ва у "Ювентус"га ўтиб кетиши кутилаётган Марселонинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Тальяфико 2018 йилда "Индепендьенте"дан 8 миллион евро эвазига "Аякс"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 31 ўйинда қатнашди ва 5 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар