«Барселона» ўз футболчисини «Сосьедад»га бермади

Narzulla Saydullayev
11 июн 2017, 10:41
«Барселона» ҳужумчиси Мунир Эл-Хаддади «Сосьедад» қизиқиши доирасига кириб қолди.

Ўтган мавсумни «Валенсия»да ижарада ўтказган 21 ёшли футболчини «Реал Сосьедад» ижарага олмоқчи бўлганди, аммо Каталония клуби бунга рад жавобини берди.

«Барселона» янги устози Эрнесто Вальверде Эл-Хаддадининг имкониятларига баҳо бермоқчи.

Ўтган мавсумда футболчи 34та ўйинда 6та гол урди ва 5та голли пас берди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: futbol.as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›