"Барселона" Неймар учун ПСЖга яна бир футболчисини таклиф қилди
18 авг 2019 17:41
Янгиликлар
"Барселона" Неймар учун ПСЖга яна бир футболчисини таклиф қилди
"Барселона" ПСЖ билан Неймар трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Каталония клуби собиқ футболчисини жамоага қайтариш учун ПСЖга 250 миллион евро тўлай олмайди. Шу боисдан улар уч футболчисини ПСЖга беришга тайёр турибди.
Францияликлар энди Нельсон Семедуни ҳам сўрашмоқда. Ўтган йили ёзда парижликлар ушбу футболчи борасида музокаралар олиб боришганди. Шунингдек, Иван Ракитич ҳам ПСЖ сафини тўлдириши мумкин.
Олдинроқ Неймар "Барселона"га қайтиш истаги борлигини айтиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар