

"Мен раҳбарият билан гаплашдим ва менга клуб пул ишлаши мумкин бўлган ўйинчилардан бири эканлигимни айтди. Мен у ерда бундай ҳолатга тушган ягона одам эмасман. Кўплаб клублар коронавирус туфайли молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда.
"Вулверхэмптон"га ўтиш - ажойиб қарор. Бу ҳақда узоқ ўйлашим шарт эмас эди", - дейди Семеду.
27 ёшли португалиялик футболчи "Вулверхэмптон" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



