UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  18 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  7 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  12 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  9 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1

"Барселона" мағлуб бўлишда давом этади Янгиликлар

"Барселона" мағлуб бўлишда давом этади

Испания чемпионати доирасидаги "Гранада" - "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 33-тур.

"Гранада" - "Барселона" 1:0
Гол:
Браими (16)

"Гранада"
– Карнезис, Ньом, Илори, Мурильо (Майнц, 90), Фулькье, Итурра, Ф.Рико, Ресио, Пити (Коефф, 73), Эль-Араби, Браими (Браво, 65).

"Барселона"
– Хосе Пинто, Монтойя, Бускетс (Санчес, 74), Маскерано, Адриано (Альба, 68), А.Сонг, Фабрегас, Иньеста, Педро, Месси, Неймар.

Огоҳлантиришлар:
Неймар (45), Месси (65), Бускетс (66).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ


Учрашув тугади! "Барселона" яан бир бор мағлуб бўлмоқда!

90+3` Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Карнезис "Гранада"ни бугун бир неча бор голлардан қутқарди ва қутқаришда давом этмоқда...

88` "Барселона" дарвозабони Пинто жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолмоқда!

85` "Гранада" ҳимояда, "Барселона" ҳужумда фаол ҳаракат қилишмоқда.

82` Иньеста икки бор кетма-кет рақиб дарвозасига зарба берди. Лекин бу наф келтирмади. "Барселона" рақибни ожиз томонини топа олмай сарсон бўлмоқда...

80`  Яна Неймар. Барзилиялик футболчи қулай имкониятдан фойдалана олмади.


78` Месси ўйинни ўз қўлига олиб етакчилик қила олмаяпти. Қолган футболчилар ҳам бу ишни бажара олишмаяпти.

75` Бускетс ўрнига Санчес тушди.

74` Неймарда зўр имконият бўлди. Лекин ноаниқ зарба ҳаммасини барбод қилди.

71` Вақт тобора оз қолмоқда. "Барселона" эса мағлубиятга учрамоқда. Ҳозирча жамоалар кўпроқ майдон марказида ҳаракатланишмоқда.

66` Бускетсга ҳакам огоҳлантириш кўрсатди.

63` Неймарнинг ишлаган жарима зарбасини Месси амалга оширди. Мессининг деярли идеал тарзда йўллаган тўпини Карнезис фантастик сакраши орқали бартараф этди. Қойил!

61` Неймар бугун энг фаол футболчи.

59` Неймаррррр! Зарба ва бироз ноаниқ...

58` Херардо Мартино жамоаси босим уюштирмоқда.

55` Сеск! Ҳа, айнан Сеск! Фабрегаснинг кучли зарбасини Карнезис бартараф этишга эришди. Хавфли зарба!


53` "Барселона"нинг ҳужуми. Мессининг узатиб берган тўпига "Гранада" футболчилари эгалик қилишди.

50` Месси қани деб "Барселона" мухлислари савол беришлари мумкин. У майдонда. Лекин ҳозирча қолган жамоадошлари сингари у ҳам ожиз қолмоқда.

47` "Барселона" бугун имкониятлардан фойдалана олмаяпти.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи тайм якунланди! Танаффус!


45` "Гранада"ни кичик ҳисоб қаноатлантирмайдиган кўринади. Жамоа ҳужумлар уюштирмоқда.

44` Неймарни асаби чидамади. Тўпни рақибига олдириб қўйди ва аламидан "Гранада" футболчиси атайин тепди. Ҳакам эса келди ва сариқ карточкасини кўрсатиб қайтди.

42` "Гранада" ишончли ҳимояланмоқда.

38` Иньеста қараса, ҳаммаси бефойда кетяпти. Шартта олдида тепди. Лекин бу ҳам бефойда бўлди.

36` Пинто! Монтойя! Ва оффсайд ҳозир "Барселона" иккинчи голдан қутқариб қолди.

34` Неймарга тиббий ёрдам кўрсатилди.

31` Неймар!!!! Кучли зарба ва Карнезиснинг супер сейви "Гранада"ни голдан сақлаб қолди.

29` Фабрегас ажойиб имкониятни йўққа чиқармоқда. Ҳисоб тенглашишга жуда яқин эди.

25` "Барселона" ҳисобни тенглаштириш учун интилмоқда. Лекин самарасиз.

21` "Гранада" фаол ўйнамоқда. "Барселона" ҳозирча рақибга етарлича қаршилик кўрсата олмаяпти.

17` "Гранада"нинг ҳужуми гол билан якунланди. Майдон марказидан етказиб берилган тўпни қабул қилиб олган Браими Пинто дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. 1:0!

16` ГОООООООООЛ! Браими! 1:0!


12` "Гранада" ҳам ҳужумга ўтди. Лекин ҳозирча самарасиз.

7` Жарима зарбаси. Мессининг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

6` "Барселона" стандарт вазиятларга эга бўлди. Лекин ҳозирча улардан фойдалана олмади.

2` "Барселона" тўпин ўзида сақлаб турибди. Каталония жамоаси ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

Учрашув бошланди!


- Учрашув соат 23:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика