"Барселона" Кольядони ижарага бериб юборади
01 авг 2021 17:59
Янгиликлар
"Барселона" Кольядони ижарага бериб юборади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Алекс Кольядо бош мураббий Роналд Куманнинг режаларидан ташқарида.
"Diario Sport" хабарига кўра, мутахассис ёш футболчига имконият тақдим қилмайди ва шу сабабли унинг ижарага бериб юборилишига рози бўлган. Ўз навбатида футболчи ҳам бошқа жамоага ўтишга тайёр турибди. Келаси ҳафтада футболчининг қайси жамоага ўтиши аниқ бўлади.
Кольядо айни дамда Германияда бўлиб турибди. У қайси жамоага боришидан қатъи назар ёшлар таркибида ўйнашни истамаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар