«Барселона» клуби «Бавария»га гол урган футболчига қизиқиб қолди
30 сен 2016 11:12
Янгиликлар
«Барселона» клуби «Бавария»га гол урган футболчига қизиқиб қолди
«Атлетико» ярим ҳимоячиси Янник Карраско «Барселона» қизиқишига сабаб бўлди.
Sport.es нашри хабарига кўра, Каталония клуби 23 ёшли Бельгия терма жамоаси аъзосига ёздаёқ қизиққанди, энди жамоа уни кейинги ёзда сотиб олмоқчи.
Чоршанба куни «Барселона» спорт директори Роберт Фернандес Карраскони «Бавария» билан ўйинда (1:0) кузади. Футболчи бу баҳсда гол урди.
Каррасконинг «Атлетико» билан шартномаси 2020 йилга қадар амал қилади, унинг товон пули 40 миллион еврога тенг.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар