
Кўк-анорранглилар мезбонлар дарвозасига 3 та гол уришди, ўзлари эса 2 та гол қўйиб юборишди. Шундай қилиб, каталонияликлар кетма кет 23 "Эл-Классико"да гол уришди ва "Қироллик клуби"нинг 48 йил аввал ўрнатган рекордини (22 та ўйин) янгилади.
"Барселона" сўнгги маротаба 2007 йил 23 декабрда "Реал"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, гол ура олмаган эди.