"Барселона" "Герта"нинг 18 ёшли хавбекига қизиқмоқда
25 май 2020 16:17
Янгиликлар
"Барселона" "Герта"нинг 18 ёшли хавбекига қизиқмоқда
"Барселона" "Герта" ярим ҳимоячиси Лазар Самаржични кузатмоқда.
18 ёшли ўйинчи Бундеслиганинг сўнгги турида ўзининг дебют учрашувини ўтказди.
Хабар қилинишича, каталониялик скаутлар германиялик футболчини Германия чемпионатининг 27-тур доирасидаги "Унион" (4:0)га қарши ўйинда кузатишган.
Олдинроқ, Лазар Самаржичга "Милан", "Атлетико" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.
Самаржичнинг "Герта" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Берлин клуби футболчини 2,5 миллион евро эвазига сотиб юбориши мумкин.
Фикрлар