UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  1 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  3 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  7 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган? Янгиликлар

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган?

Ушбу ажойиб трансфер деярли амалга ошганди.

Бой оилада катта бўлган Это'O Камеруннинг энг катта футбол секциясида шуғулланган: 1996 йилда ота-онаси уни Испаниядаги ёзги лагерга жўнатди.

У ердаги Самюэль "Мальорка"га қадар бир неча клубларда ижарада ўйнади ва 2004 йилда ушбу клубдан тўғри "Барселона"га ўтди. Каталония клубида Это’О тезда суперюлдузга айланди, кўплаб голлар урди ва 8 совринни (шу жумладан ЕЧЛ титули ҳам) қўлга киритди.

Гвардиола келганидан кейин барчаси ўзгарди - Роналдиньо, Деку, Дзамбротта ва Эдмилсон каби футболчилар клубни тарк этди. Кейинги навбат эса бир мавсумда 30тадан ошиқ голларни ураётган Самюэль Это’Ога келганди.

"Гвардиола ҳеч қачон буюк футболчи бўлмаган. Шунчаки яхши савияда футбол ўйнаган. Буни ўзига ҳам айтганман. Футболда ўзини кўрсата олмаган инсон олдимизга келиб, бошқача гапларни гапирди. У Анрига 9-рақамни берди. Анри ўшанда хурсанд эди. Бироқ бу менинг манзилимга қилинган ҳурматсизлик бўлди. Пеп мен билан футболчилар орқали гаплашарди.

Хави жамоадошларим менинг қолишимни истаётганини, аммо бунинг учун Пеп билан келишиб олиш кераклигини айтди. Мен эса - ҳеч қачон дедим. Мени ҳурмат қилишмаса, мен ҳам ҳурмат қилмайман", - деди орадан бир неча йиллар ўтиб футболчи.

Камерунликни сотиш учун клуб вакиллари кўп ҳаракат қилишди, матбуот эса унга деярли барча топ-клублар харидорлигини ёзди. Шунингдек, унга Осиёдан бир клуб ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Бу Ўзбекистондаги клуб эди. Ҳа, Это’О бизнинг давлат жамоасида ўйнашга яқин турганди.

Ўша пайтларда Гулнора Каримова Ўзбекистонда футбол орқали давлат рейтингини кўтаришга интилаётганди. У "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") клубини сотиб олди ва катта пул тикди, стадион ва қароргоҳ барпо қилди, Зико, Сколари ва Ривалдо каби футбол оламидаги катта номларни Ўзбекистонга олиб келди ва мамлакатда гегемон жамоага ташкил солди: "Бунёдкор" кейинчалик Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалгача борди, терма жамоанинг ЖЧга чиқиши эса ҳалигача мўъжизага тенглаштирилади.

У трансфер ишларини якунлаш учун Это’Они Ўзбекистонга чақирди, шунингдек, "Барселона"нинг бир неча топ-футболчилари мамлакатимизда мастер-класслар ўтказишди, буни қаранг: Ўзбекистон - ажойиб давлат!

Самюэль Это’О ушбу амалга ошмаган трансферни ёдга олди, бироқ бутун интернет бундан хабардор эди.

Энди асосий фактларга ўтамиз.

Это’Онинг ушбу ташрифи бутун Ўзбекистонни ларзага солди: "Бунёдкор" расмийлари аввалига футболчи шунчаки меҳмон сифатида давлатга таклиф қилинганини айтди. Орадан вақт ўтиб, у "Бунёдкор" футболчисига айлангани маълум қилинди.

Ўшанда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов бу борада шундай деганди:

"Это’Онинг трансфери - хазил эмас! Бу "Барселона" билан ҳамкорлик натижаси. Ҳозирча трансфер борасидаги маълумотларни билмайман, аммо яқин вақтлар ичида буни билиб, матбуотга маълум қиламан. Бироқ шу аниқки, Это’О камида 6 ой давомида "Қурувчи" таркибида миллий чемпионат ва ОЧЛ ўйинларида қатнашади.

Бизнинг мақсадимиз - чиройли футбол билан халқни футболга жалб қилиш. Это’О - давлатда футболни тарғиб қилиш учун идеал номзод. Клуб раҳбарияти менинг олдимга катта вазифаларни қўйган".

Ҳа, Это’Онинг ўзи ҳам кўплаб интервьюлар берган ва шу сабабли у ўзининг гапларидан адашиб кетаверган. Тошкентдан қайтиб кетган футболчи француз телевидениесига батафсил маълумотларни айтган:

"Улар менга 3-4 ой учун 25 млн таклиф қилишди. Бу таклифдан бошим айланиб кетди".

Келинг, бошидан бошлаймиз: у "Бунёдкор"нинг таклифига кўра Тошкентга учиб келган, у ерда машғулот ўтказган ва ҳаттоки "Бунёдкор" таркибида мавсумолди синов-назорат ўйинида ҳам қатнашган, бироқ у таклиф қилинган шартномага рад жавобини берган.

Это’О эса бунга: "Камерун термаси футболчиси сифатида мен олдимга йирик клублар таркибида ўйнаб, катта вазифаларни қўйишим кераклигини барча тушунишини истардим"

У кейинчалик Моуринью бошчилигидаги "Интер"га борди. Италиядан кейин эса "Анжи"да ўйнади.

Россиядаги "Зинченконинг 11 дўсти" блогидан  Миржалол Норматов таржимаси
Расмлар учун Ҳасанбой Пирмуҳамедовга миннатдорлик билдирамиз

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика