Это’О 14 йил олдинги қилмиши учун 22 ойга шартли равишда қамалди
21 июн 2022 00:15
Янгиликлар
Это’О 14 йил олдинги қилмиши учун 22 ойга шартли равишда қамалди
Камерунлик собиқ футболчи Самюэль Это’О солиқлардан қочганини тан олди.
Бироқ у ўшанда солиқ борасидаги барча ишларини ўзининг "иккинчи отаси" деб атаган Хосе Мария Месальесга топширганини айтган.
Это’О 2008-2009 йиллар давомида солиқ тўлашдан қочгани учун товламачилик айблови қўйилган ва бу борада текширув ишлари олиб борилган.
Аввалига Это’О ва Месальеснинг 4 йилдан 6 йилгача қамалиши айтилганди. Бироқ кейинчалик уларга 22 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 1,8 миллион евро жарима солинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар