Камерун футбол федерацияси президентининг истеъфоси қабул қилинмади
07 фев 2024 23:50
Янгиликлар
Камерун футбол федерацияси президентининг истеъфоси қабул қилинмади
Камерун футбол федерацияси президенти Самюэль Это'о истеъфога чиқди.
Истеъфо тўғрисида 42 ёшли функционер терма жамоанинг Африка кубогидаги иштироки борасидаги йиғилишда маълум қилган бўлса-да, федерация Ижроия қўмитаси унинг истеъфосини қабул қилмаган.
Камерун терма жамоаси Африка кубогининг 1/8 финал босқичида Нигерияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, чемпионлик учун курашни тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Это'о 2021 йилдан бери Камерун футбол федерациясини бошқариб келмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар