UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  57 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  9 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   6 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди Янгиликлар

"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди

"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья яқин вақт ичида жамоани тарк этиши мумкин.

Испаниялик футболчи 18 январдан бери майдонга тушмаяпти, у асосий таркиб учун курашда Войцех Шенснига ютқазиб қўйди. 

Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, Каталония клубининг Пенья билан янги шартнома борасидаги музокаралари музлатилган. Пенья тез-тез ўйнашни хоҳлайди, шунинг учун кетиш ҳақида ўйламоқда. Амалдаги келишув 2026 йилнинг ўрталарида тугайди.

Манбага кўра, Туркиянинг "Галатасарой" клуби аллақачон 26 ёшли дарвозабон билан боғланган. Футболчини Ла Лига ва Англия Премьер-лигаси вакиллари ҳам кузатиб бормоқда.

Иньяки Пенья жорий мавсум "Барселона" учун 22 ўйинда қатнашиб, 25 та гол ўтказиб юборди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика