

29 ёшли вингер Испания Кубоги доирасидаги "Альбасете"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Рафиньяда ўнг оёқ мушаги чўзилиши аниқланган. Жароҳат оғирлашиб кетмаслиги учун унга дам берилган. Тўлиқ тикланиш тахминан бир ҳафта вақт олади, бу эса унинг Ла Лигадаги "Мальорка"га қарши ўйиндаги иштирокини ҳам шубҳа остига қўяди.
Рафинья жорий мавсум каталонияликлар сафида 22 ўйинда қатнашиб, 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, "Альбасете" – "Барселона" беллашуви 01:00 да бошланади.



