"Барселона" де Йонгни МЮга сотиб юборишга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
10 июн 2022, 09:55
"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонгни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр.

Инглизлар 25 ёшли футболчи учун 60 миллион евро ва яна 20 миллион бонус таклиф қилмоқда. 

Бундай қизиқарли таклиф эса каталонияликларни ўйлантириб қўйган. 

Недерландиялик футболчининг ўзи кетишни истамайди. Бироқ, "Барса" раҳбарияти ва МЮнинг янги мураббийи Эрик тен Хаг (улар ўз вақтида "Аякс"да бирга ишлаган) уни трансферга кўндириши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca