UZ

"Барселона" Алонсони Ла Лигада рўйхатдан ўтказди Янгиликлар

"Барселона" Алонсони Ла Лигада рўйхатдан ўтказди

У "Вильярреал" билан ўйнай олади.

"Барселона" Маркос Алонсони Ла Лигада рўйхатдан ўтказди.

Ҳимоячи Ла Лига сайтида "Барселона" таркибига киритилган. Шу тариқа, унинг 2024 йилгача ҳисобланган янги шартномаси расмийлаштирилди. Алонсо эртага Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши ўйинда "Барселона" сафида майдонга тушиши мумкин.

Каталония клуби дарвозабон Иньяки Пенья ва ҳимоячи Иньиго Мартинесни рўйхатдан ўтказиш учун қолди. Қолаверса, ҳали ҳам "Барса"да ёшлар жамоаси футболчиси сифатида қайд этилган Алекс Бальденинг янги битими ҳам рўйхатдан ўтказилмаган.

Олдинроқ Маркос келишувини расмийлаштиришдаги қийинчиликларга қарамай, "Барса"ни тарк этмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика