"Барселона" Алькантарани жамоага қайтармоқчи

15 дек 2019, 10:27
Бу ҳақида Mundo Deportivo нашри маълум қилди.

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара "Барселона" сафига қайтиши мумкин. Манбанинг хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" клуби раҳбарияти 28 ёшли ярим ҳимоячини ортга қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамииз, Тиаго "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2008-2013 йилларда каталонияликларнинг асосий жамоаси сафида тўп тепган.

Аввалроқ, Тиаго келаси ёзда "Бавария"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилгандик.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo