"Барса" ва МЮ "Антверпен"нинг 18 ёшли футболчисига қизиқиш билдиришмоқда
25 май 2023 21:47
Янгиликлар
"Барса" ва МЮ "Антверпен"нинг 18 ёшли футболчисига қизиқиш билдиришмоқда
Артур Вермерен исмли йигитча гранд клублар эътиборида.
"Барселона" клуби ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимояни мустаҳкамлаш ниятидалар. "Барселона" спорт директори Жорди Кройффга "Антверпен" клуби ёши иқтидори Артур Вермерен билан шартнома имзолашни тавсия қилишган. Клуб скаутлари айни дамда ушбу футболчини кузатишмоқда.
Вермерен трансферининг тахминий нархи 8 млн евро атрофида бўлади. Қўшимча қилиш керакки, Вермерен клубнинг асосий мақсади ҳисобланмайди. Футболчини келажак учун олиш режалаштирилмоқда.
"Барселона"дан ташқари Артур Вермеренга МЮ ҳам қизиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг шахсан ўзи бельгиялик ёш иқтидор билан шартнома имзолаш мақсадида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар