"Барса" шартнома бекор қилиниши учун Суаресга 7 млн евро таклиф қилмоқда, ўйинчи эса кўпроғини хоҳламоқда

Alisher
21 сен 2020, 16:42
"Барселона" форвард Луис Суарес билан шартномани бекор қилиш бўйича келиша олмаяпти.

Қайд этиш керакки, каталонияликлар уругвайлик футболчига шартномани бекор қилиш учун 7 миллион евро миқдорида товон пули таклиф қилишмоқда, аммо бу маблағ ҳужумчини қониқтирмаяпти.

Олдинроқ, Суарес Каталония клубидан бир йиллик маошини олишни хоҳлаётгани борасида хабарлар янграган эди - 14 миллион евро атрофида.

Эслатиб ўтамиз, Суарес учун бош номзод Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›