UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  0 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  0 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  2 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  39 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  6 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0

"Банияс" бош мураббийи ўйиндан олдин нималар деди? Янгиликлар

"Банияс" бош мураббийи ўйиндан олдин нималар деди?

Бугун ОЧЛ ўтиш босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 21:15да бошланадиган учрашувда ким ғалаба қозонса, шу жамоа гуруҳ ўйинларига йўл олади. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Банияс" бош мураббийи Даниэль Исаила қатнашиб, саволларга жавоб қайтарди. 

Руминиялик мураббий ўз фикрларини қуйидагича бошлади:

- Бу биз учун муҳим ўйин бўлади. Чунки ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишимиз фақат шу ўйинга боғлиқ. Чемпионлар лигасида иштирок доим илиқ ҳиссиёт беради. "Насаф" билан кечадиган баҳсда ўзимизни кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз. Мен ўз пайтида Руминия U-21 терма жамоасини бошқариб яхши натижаларга эришганман. Энди бўлса ОЧЛда ҳам ўзимни кўрсатишни хоҳлайман. Бу менга янги мотивация беради. 


- Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз? 

- "Насаф"ни яхши ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларга гол уриш бирмунча қийин деб ўйлайман, чунки жамоанинг ҳимоя чизиғи чакки эмас. Қолаверса рақибни ўрганиш жараёнида тезкор футболчилари борлигига гувоҳ бўлдик.


- Таркибда йўқотишлар борми?

- Бор. Асосий ҳимоячимиз Ҳуссайн Аббос жароҳат олган ва ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. У ҳимоячи бўлишига қарамай 12та гол урди. Лекин "Насаф" билан беллашувда бошқалар гол уради деб ўйлайман. Жамоа билан йиғилиб ҳаммасини муҳокама қилдик, йигитлар ўйинга тайёр.


- Сизнингча, "Насаф"нинг кучсиз томони нимада?

- Аввало мени ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиради. Афсуски, ҳозирги пайтда захирамиз кенг эмас. Гуруҳ босқичига чиқсак, қийналиб қолишимиз мумкин. Лекин унгача плей-оффдан ўтишни ҳал қилиш керак. Яна қайтариб айтаман, биз "Насаф"ни ҳурмат қиламиз, яхши жамоа, аммо Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларига боришни орзу қиляпман.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика