Балотелли: “Пул биринчи даражадаги масала эмас”
24 авг 2018 08:39
Янгиликлар
Балотелли: “Пул биринчи даражадаги масала эмас”
“Ницца” ҳужумчиси Марио Балотеллининг айтишича, у Хитой клубидан бўлган йирик молиявий шартномани рад этган.
“Менга хитойликлар жуда яхши таклиф жўнатишди. Аммо мен уни рад этдим. Чунки мен футбол ўйнамоқчиман. Ҳозир фақат шу ҳақда ўйлаяпман. Кейинги икки йил жуда муҳим, сабаби мен Италия термаси сафида Европа чемпионатида тўп тепмоқчиман. Агар Хитойга йўл оладиган бўлсам, бу ниятим амалга ошиши қийин бўлади. Шу боис Осиёга йўл олишга шошмаяпман. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман, пул иккинчи даражали масала”, дея Балотеллининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Get French Football News агентлиги.
Балотелли 2016 йилда “Ливерпул”дан “Ницца”га кўчиб ўтганди. Икки йил ичида 28 ёшли ҳужумчи 43 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар