Балотелли “Лацио” мухлисларига: “Шарманда ва уят сизларга”

Eldor Akmurzayev
5 янв 2020, 21:50
“Брешия” форварди Марио Балотелли яна ирқчилик қурбонига айланди.

А Сериянинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган “Лацио”га (1:2) қарши баҳсда меҳмон жамоа мухлислари ўзини ёмон тутиб, Балотеллига қарата ирқчилик оҳангидаги сўзларни ишлатишган. Учрашув ҳаками эса ишқибозлар бироз тин олиши учун 1 таймда ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.

“Бу жуда ҳам оғир мағлубият аммо биз янада кучаямиз ва тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Бугун стадионга келган “Лацио” мухлисларига мурожаатим эса шарманда ва уят сизларга”, – дея instagram'даги расмий саҳифасига видеопост жойлаган Марио. 

Аввал ҳам 29 ёшли футболчи билан бу каби нохуш ҳолат рўй берганди

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/mb459

Сўнгги янгиликлар

Барча ›