Балотелли “Лацио” мухлисларига: “Шарманда ва уят сизларга”
05 янв 2020 21:50
Янгиликлар
Балотелли “Лацио” мухлисларига: “Шарманда ва уят сизларга”
“Брешия” форварди Марио Балотелли яна ирқчилик қурбонига айланди.
А Сериянинг 18-тури доирасида бўлиб ўтган “Лацио”га (1:2) қарши баҳсда меҳмон жамоа мухлислари ўзини ёмон тутиб, Балотеллига қарата ирқчилик оҳангидаги сўзларни ишлатишган. Учрашув ҳаками эса ишқибозлар бироз тин олиши учун 1 таймда ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.
“Бу жуда ҳам оғир мағлубият аммо биз янада кучаямиз ва тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Бугун стадионга келган “Лацио” мухлисларига мурожаатим эса шарманда ва уят сизларга”, – дея instagram'даги расмий саҳифасига видеопост жойлаган Марио.
Аввал ҳам 29 ёшли футболчи билан бу каби нохуш ҳолат рўй берганди.


Ўхшаш янгиликлар
02:53
А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди 1
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар