

Учрашув мобайнида мезбон жамоа мухлислари Балотеллига нисбатан ирқчилик ҳаракатларини намоён қилишди. Италиялик футболчи ўйинни тўхтатиб, тўпни мухлислар томонга жаҳл билан тепдида, майдонни тарк этишга киришди. Бу вазиятда майдондаги шериклари Мариони фикридан қайтариб, майдонда олиб қолишди.
Майдонга қайтган футболчи "Верона" дарвозасига узоқ масофадан йўл топишни уддалади. Аммо бу гол "Брешиа"га очко учун камлик қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку атрофида ҳам шу каби муаммолар рўй берганди.



