

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Михаэль Баллак Бундестимга муносиб мураббийни айтди.

"Мураббий излаш энг яхшисига қаратилиши керак. Мен тажрибали инсонни тайинлаган бўлардим, Луи ван Гал – ажойиб мураббий. Ван Галда деярли ҳамма нарса бор.
Менимча, жамоага янги импульс керак. У ҳурматга сазовор, катта тажрибага эга, мураббийликнинг барча нозик томонларини биладиган инсон. Унинг Нидерландия паспортига эга эканлигини қабул қилсак бўлди", – деди Баллак.
Аввалроқ ван Гал Германия терма жамоаси бош мураббийи бўлиш учун номзодлардан бири эди.



