UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  0 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  0 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  10 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  53 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1

Баллак ўзи фаолият юритган биринчи клубини банкротликдан қутқарди Янгиликлар

Баллак ўзи фаолият юритган биринчи клубини банкротликдан қутқарди

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Михаэль Баллак оғир молиявий аҳволда қолган "Кемницер" клубига ёрдам беришга қарор қилди. Бу ҳақда жамоанинг матбуот хизмати хабар берди.

"Кемницер" Германиянинг тўртинчи дивизионига тушиб кетган ва касодга учраш арафасида эди. Буни эшитган Михаэль ўзига тегишли "Бавария", "Челси", "Байер" ва Германия терма жамоасининг 40 та оригинал либосини ким ошди савдосига қўйишини маълум қилди. Ҳар бир лот учун савдо икки юз евродан бошланиб, ким ошди савдосидан тушган барча маблағлар клуб бюджетига тушди.

Аввалига "Кемницер"га 450 минг евро керак эди. Кейинчалик клуб 300 минг йиғилганлигини эълон қилди.

Баллак 12 ёшидан бошлаб "Кемницер" тизимида ҳаракатлана бошлаган, 1995 йилда ушбу клубда профессионал дебютини ўтказган ва 1997 йилгача ўйнаган.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика