

Хабарларга кўра, собиқ футболчининг фарзанди бу ҳаётдан кўз юмди. 18 ёшли Эмилио тунда квадроцикллар аварияси оқибатида вафот этди. Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси Португалияда Баллакка тегишли уй яқинида содир бўлди.
Баллак "Байер", "Бавария" ва "Челси" каби клубларда ўйнаган. 4 карра Германия чемпионига, 1 марта Англия чемпионати ғолибига айланган. Шунингдек, икки марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнашга мушарраф бўлган.



