UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  2 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  12 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди Янгиликлар

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон U-19 иккинчи учрашувда Японияни мағлуб этишди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониядаги "Balcom BMW" халқаро турниридаги иккинчи ўйинда Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Япониянинг Хиросима шаҳрида давом этаётган "Balcom BMW Cup" халқаро турниридаги иккинчи учрашувда Жасур Абдураимов бошчилигидаги терма жамоа Япония ёшларига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 48-дақиқасида Жасур Яхшибоев томонидан киритилган ягона гол Ўзбекистон ёшларига ғалаба келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақанинг илк турида Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган эди. Япония ёшлари эса, Хиросимани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Иккинчи тур баҳсларидан сўнг Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси ўз очколарини 5тага етказиб олди ва пешқадамга айланди. Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги терма жамоа мусобақанинг сўнгги турида 13 август куни Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасига қарши ўйнайди.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
11 август. Хиросима, Япония.
 Ўзбекистон  - Япония 1:0

Гол
: Жасур Яхшибоев (48).

Ўзбекистон: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Хушнуд Авилов, Турсунбой Рахимбердиев, Азизжон Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳиддинов, Достон Ибрагимов, Санжар Қодирқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Беҳзод Ғанижонов.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика