Бакка Броккидан узр сўради
22 апр 2016 18:14
Янгиликлар
Бакка Броккидан узр сўради
"Милан" ҳужумчиси Карлос Бакка жамоа бош мураббийи Кристиан Броккидан узр сўради.
Олдинроқ Бакка "Карпи"га қарши баҳснинг (0:0) 69-дақиқасида алмаштирилган эди. Ўшанда футболчи мураббийнинг қароридан норози бўлиб учрашув якунланишидан олдин кийиниш хонасига кириб кетганди.
"Ҳаммасини яхшилаб ўйладим, Кристиан Брокки ва "Милан" мухлисларидан узр сўрайман. Жамоага ёрдам бера оламан деб ўйлагандим. Чин дилдан кечирим сўрайман" - дейди Бакка.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар