Бакайоко “Кристал Пэлас”га ўтишдан бош тортди
16 сен 2020 08:05
Янгиликлар
“Челси” ярим ҳимоячиси Темуэ Бакайоко “Кристал Пэлас”дан тушган таклифни рад қилди. Футболчи фаолиятини “Милан” сафида давом эттиришга умид боғлаган. Миланликлар агар Раде Крунични сота олса, у ҳолда Бакайоко билан шартнома имзолайди. 26 ёшли футболчи аввалроқ “Милан” сафида ижара асосида ҳаракат қилганди.
Ўтган мавсумни эса Бакайоко “Монако” сафида ижарада ўтказди. У Лига 1 нинг 20 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар