UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  7 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  159 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган Республикамиздаги барча ички ишлар ходимларини жамоамиз номидан табриклайман. Футбол ўйинлари тинч ўтаётгани учун уларга алоҳида раҳмат айтиб қоламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсак, жуда оғир учрашувни ўтказдик. Баҳсни яхши бошладик, ҳаммаси назоратимиз остида ўтди. Рақиб кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Дарвозабонимизга ҳам раҳмат, икки-уч вазиятда муқаррар голдан қутқарди. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, бизнинг футболчилар ҳам бехавотир ўйнай бошлашди. Хотиржамликка берилдик. Таблога қарамасдан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар эртароқ гол урганимизда балки осон бўлармиди. Шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва барча ишқибозларимизни табриклайман.

- "Навбаҳор" битта кам қолиши жамоангиз ғалабасига туртки бўлдими?

- Албатта, бу ҳам устунлик берди. Лекин вазият ҳар доим ҳар хил бўлади. Битта кам қолиб ютиб кетганларни ҳам кўрганмиз. Шу боис ўзимизни эркин қўйиб юборишимиз керак эмасди. "Навбаҳор"да индивидуал кучли футболчилар бор, уларнинг борлиги жамоа бир киши кам ўйнаётганини умуман билдирмади.

- Ишқибозларда Баҳром Ҳайдаров яхши ўйнаб турган футболчиларни алмаштиряпти деган тасаввур пайдо бўлган. Масалан, Аслиддин Тоштемиров, Шоҳруҳ Гадоев каби футболчилар яхши ҳаракат қилаётганди.

- Футболчилар яхши ўйнаб турган бўлиши мумкин, чунки мухлис асосан футболчи тўпга эгалик қилганида уни кўришни бошлайди. Футболчи тўпсиз ҳолатда нима қиляпти, бунга кўпчилик қарамайди. Биз мураббийлар эса ҳаммасини назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўрта чизиқни кучайтиришни мақсад қилдик, шу боис футболчиларни алмаштирдик. Мени хурсанд қилаётган томони жамоамизда рақобат борлиги ва ҳамма футболчилар бирдек ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

- Бугун "Нефтчи" ютди, эртага "Насаф" ўйнайди. Сизнингча, ким чемпион бўлади?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол бериляпти. Кўппчилик "Нефтчи"нинг тақвимини кўриб осон деб ўйлаяпти. Менимча, унақа эмас. "Насаф"да ҳам тақвим осон эмас. Яққол фаворит йўқ деб ўйлайман, жамоаларнинг имконияти 50/50. Кураш охирги тургача давом этса керак.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика