Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"
15 авг 2024 23:05
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"
Про-лиганинг 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Айрим йигитларда ҳаяжон кузатилди. Олдинги чизиқда тўпни ушлашга қийналдик. Меҳмонлар биринчи бўлимда ўйин тизгинини қўлга олди. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим. Гол ўтказдикми, ғалаба учун биз ҳам голлар уришимиз шарт эди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Ўйинни таҳлил қиламиз.
- Хусниддин Ғофуров ва Зафар Хакимовларда босим кузатилгандек бўлди. Шу боис хатоликларга йўл қўйишди. Бу борада изоҳ берсангиз?
- Кўп хато қилишди деб айтмаган бўлардим. Биринчи бўлимда ҳаво бир оз иссиқ бўлди. Ўйин видеосини кўриб чиқиб, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар