

Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Айрим йигитларда ҳаяжон кузатилди. Олдинги чизиқда тўпни ушлашга қийналдик. Меҳмонлар биринчи бўлимда ўйин тизгинини қўлга олди. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим. Гол ўтказдикми, ғалаба учун биз ҳам голлар уришимиз шарт эди. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Ўйинни таҳлил қиламиз.
- Хусниддин Ғофуров ва Зафар Хакимовларда босим кузатилгандек бўлди. Шу боис хатоликларга йўл қўйишди. Бу борада изоҳ берсангиз?
- Кўп хато қилишди деб айтмаган бўлардим. Биринчи бўлимда ҳаво бир оз иссиқ бўлди. Ўйин видеосини кўриб чиқиб, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз.



