UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  0 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  0 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  18 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2 01:39Расман: Александр Исак - "Ливерпуль" футболчиси! Трансфер рекорди янгиланди  12 01:27"Арсенал" ҳимоячиси "Порту"га ўтди  0

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳар доим кубок ўйинлари шу каби шиддат билан ўтади. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйин орқали ҳал бўлиши ўзига яраша босим юклайди. "Бунёдкор"га қарши сафардаги ўйин қийин ўтишини билардик. Бугун ишқибозларга ёқадиган томошабоп беллашув бўлди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасликка ҳаракат қилгандик. Афсуски, хато эвазига мезбонлар дарвозамизга тўп киритишди. Иккинчи бўлимда олдинга чиқишга мажбур бўлдик. Иккинчи таймда биринчисидан кўра вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Хатто ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. "Бунёдкор" жамоасини ярим финал йўлланмаси билан табриклайман.

- "Сурхон" жамоасининг иккинчи бўлимдаги ўйинида мазмун пайдо бўлди. Одатда "Бунёдкор"га қарши ҳимоявий услуб кўпроқ қўлланиларди. Навбатдаги ўйинларда жамоангизга илк дақиқалардан фаоллик намойиш этиш бўйича кўрсатма берасизми?

- Ҳозир айтиб ўтдим, бу бир ўйиндан иборат кубок баҳси. Агар чемпионат доирасида бўлса, 1 очко учун ҳам ўйналадиган учрашувлар бўлади. Ҳозир бизга чемпионатда ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Кубок ўйинида ҳисобга қараб ўйнадик. Захира вакилларимиз ҳам ўйинни кучайтирди.

- "Сурхон"да жамоавий кўзга ташланмагандек кўринди. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" ўйинни сусайтиргандан сўнг жамоа ҳаракатга тушиб қолгандек кўринди...

- Бугун шундай кўринган бўлиши мумкин. Бизда аҳил жамоа шаклланган. Таркибимизда ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Жамоавий ўйин яхши чиқмаган бўлса, бу мураббийлар штабининг, бизнинг айбимиз бўлиши мумкин. Биз уларни ўйинга руҳан тайёрламаган бўлиб чиқамиз. Бу ҳақда албатта, ўйлаб кўрамиз.

- Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушмагани марказда енгиллик бердими?

- Марказда эмас, бутун жамоага енгиллик берди, деб айтсак бўлади. Барибир ушбу мавсумда Лутфулла Тўраев ўйинни бошқаряпти, уни ўйновчи мураббий сифатида кўрсатса тўғри бўлади. Бу каби футболчилар жамоада мураббийларга яқиндан ёрдам беради.

- Мураббийлар бир футболчига узатма бермаслиги ҳақида кўрсатма беришди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу кўрсатма Жасур Ёқубовга берилди. У ўйин давомида бир-икки марта хатоликларга йўл қўйди. Шу сабаб унга шу кўрсатмани бердик. Футболчи ўйинлар давомида ўсиб боради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика