UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  58 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳар доим кубок ўйинлари шу каби шиддат билан ўтади. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйин орқали ҳал бўлиши ўзига яраша босим юклайди. "Бунёдкор"га қарши сафардаги ўйин қийин ўтишини билардик. Бугун ишқибозларга ёқадиган томошабоп беллашув бўлди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасликка ҳаракат қилгандик. Афсуски, хато эвазига мезбонлар дарвозамизга тўп киритишди. Иккинчи бўлимда олдинга чиқишга мажбур бўлдик. Иккинчи таймда биринчисидан кўра вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Хатто ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. "Бунёдкор" жамоасини ярим финал йўлланмаси билан табриклайман.

- "Сурхон" жамоасининг иккинчи бўлимдаги ўйинида мазмун пайдо бўлди. Одатда "Бунёдкор"га қарши ҳимоявий услуб кўпроқ қўлланиларди. Навбатдаги ўйинларда жамоангизга илк дақиқалардан фаоллик намойиш этиш бўйича кўрсатма берасизми?

- Ҳозир айтиб ўтдим, бу бир ўйиндан иборат кубок баҳси. Агар чемпионат доирасида бўлса, 1 очко учун ҳам ўйналадиган учрашувлар бўлади. Ҳозир бизга чемпионатда ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Кубок ўйинида ҳисобга қараб ўйнадик. Захира вакилларимиз ҳам ўйинни кучайтирди.

- "Сурхон"да жамоавий кўзга ташланмагандек кўринди. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" ўйинни сусайтиргандан сўнг жамоа ҳаракатга тушиб қолгандек кўринди...

- Бугун шундай кўринган бўлиши мумкин. Бизда аҳил жамоа шаклланган. Таркибимизда ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Жамоавий ўйин яхши чиқмаган бўлса, бу мураббийлар штабининг, бизнинг айбимиз бўлиши мумкин. Биз уларни ўйинга руҳан тайёрламаган бўлиб чиқамиз. Бу ҳақда албатта, ўйлаб кўрамиз.

- Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушмагани марказда енгиллик бердими?

- Марказда эмас, бутун жамоага енгиллик берди, деб айтсак бўлади. Барибир ушбу мавсумда Лутфулла Тўраев ўйинни бошқаряпти, уни ўйновчи мураббий сифатида кўрсатса тўғри бўлади. Бу каби футболчилар жамоада мураббийларга яқиндан ёрдам беради.

- Мураббийлар бир футболчига узатма бермаслиги ҳақида кўрсатма беришди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу кўрсатма Жасур Ёқубовга берилди. У ўйин давомида бир-икки марта хатоликларга йўл қўйди. Шу сабаб унга шу кўрсатмани бердик. Футболчи ўйинлар давомида ўсиб боради.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика