Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"
14 мар 2025 22:11
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"
Суперлиганинг 2-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.
- Фарғонага ҳам футбол мавсуми кириб келди. Бу билан "Нефтчи" мухлисларини табриклайман. Бугун дуранг бўлди. Очилиш ўйинида исталган мезбон жамоа, "Нефтчи" ҳам ютгиси келади. Исталган очилиш ўйинида мезбон жамоа баҳс бошида босим ўтказади. Ўйинга шундай тайёрландикки, дастлабки 15-20 дақиқаликдаги босимдан чиқиб кетишимиз керак эди. Биринчи бўлимда биз шунга эришдик. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик шекилли, ўйин якуни арафасида ҳимояда ўйнадик. "Нефтчи"да бир қанча вазиятлар бўлди. Лекин дарвозамизни голдан сақлай олдик. Шундай бўлса-да, дурангга ҳақли эдик деб ҳисоблайман, - деди Баҳром Ҳайдаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар