UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Баҳром Абдураҳимов: "АГМК нафақат жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда" Янгиликлар

Баҳром Абдураҳимов: "АГМК нафақат жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда"

"Пахтакор"дан трансфер қилинган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов клуб матбуот хизматига интервью берди ва бир қатор мавзулар бўйича ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"дан АГМКга ўтиш тарихи қисқа. Мени жамоада кўрмоқчи бўлган бош мураббий Миржалол Қосимовнинг таклифига биноан келдим. Очиғи, бу таклиф ва қизиқишдан хурсандман. Буёғига Миржалол Қўшоқовичнинг ишончларини оқлаш ва АГМКга нафим тегиши учун бор кучимни ишга соламан. АГМКдаги кўплаб футболчилар билан танишлигим ва аввал бошқа жамоаларда бирга тўп тепганимиз учун бир-биримизни биламиз. Шу боисдан ўзаро чиқишиб кетиш, майдонда тил топишиш осон кечмоқда. Қисқа қилиб айтганда, зўр боллар йиғилган. Улар нафақат кучли футболчи, балки яхши инсон ҳам. Мураббийлар штаби зўр коллективни йиғишни уддасидан чиқишган. Қачонки муҳит аъло бўлса, шунда иш унумдорлиги ошади, натижа бўлади. Ўйлайманки, АГМК билан янги мавсумда белгиланган вазифа - ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Худо хоҳласа бу вазифани амалга ошириб, олмалиқлик мухлисларни хурсанд қиламиз. 

Мавсумнинг илк ўйинида ғалабани нишонлашни уддасидан чиқолмадик. Бироз омад етишмади. Худо хоҳласа Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши муносиб ўйин кўрсатиб, мавсумдаги илк ғалабани меҳмонда нишонлашга ҳаракат қиламиз. Шу орқали илк ўйиндаги дурангни келгуси учрашувдаги ғалаба билан қопламоқчимиз. "Сўғдиёна"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. 

Елкамда турган масъулиятни ҳис қилиб турибман. Жорий йилги мавсумда мураббийлар штаби, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга бор кучимни сарфлайман. АГМКга ўтганимдан хурсандман ва йил сўнггида бутун олмалиқлик ишқибозлар ҳам жамоа натижаларидан қувонишлари учун йил давомида меҳнат қиламиз. АГМК нафақат шунчаки бир жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда", - дея ўз фикрларини билдирди Баҳром Абдураҳимов.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика